Махфийлик сиёсати
qd.uz фойдаланувчиларининг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш тартиби. Таҳрир 1, 17.10.2026.
1. Умумий қоидалар
1.1. Сиёсат «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2019-йил 2-июлдаги ЎРҚ-547-сон) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Шахсга доир маълумотлар мулкдори ва оператори - КУРБАНОВ ИЛҲОМЖОН УРМАНОВИЧ (СТИР 478876923, манзил: Тошкент ш. Яккасарой тумани, 116-уй; бундан кейин - «Оператор»).
1.3. Рўйхатдан ўтишда ёки кабинетда «Розиман» тугмасини босиб, фойдаланувчи ушбу Сиёсатда кўрсатилган мақсад ва усулларда ўз шахсга доир маълумотларини қайта ишлашга розилик беради. Розилик берилган сана, вақт ва ҳужжат таҳрири Операторнинг маълумотлар базасида сақланади.
2. Қандай маълумотлар қайта ишланади
- ҳисоб маълумотлари: фойдаланувчи номи, e-mail манзил, паролнинг хеши (паролнинг ўзи сақланмайди);
- ихтиёрий маълумотлар: телефон рақами, Telegram аккаунти идентификатори;
- тўлов маълумотлари: тўлов суммаси, Paynet чеки рақами ва скриншоти (банк карта маълумотлари Операторга берилмайди ва сақланмайди);
- техник маълумотлар: IP манзил, браузер ва қурилма тури, сессиялар, кириш вақти;
- қисқа линклар бўйича кликлар: вақт, мамлакат ва шаҳар (IP манзил асосида аниқланади), қурилма, браузер, манба (referer). Клик қилган шахснинг IP манзили бир дақиқагача вақтинчалик буферда туради, сўнг фақат бир томонлама хеш кўринишида сақланади;
- фойдаланувчи яратган линклар, кузатув рўйхати ва обуна созламалари.
3. Қайта ишлаш мақсадлари
- ҳисобни яратиш, икки босқичли аутентификатсия (e-mail коди) ва хавфсизлик;
- оммавий оферта бўйича хизматларни кўрсатиш, баланс ва тўловларни ҳисобга олиш;
- статистикани, дигестлар ва ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда юбориш;
- фойдаланувчи мурожаатларига жавоб бериш, хизматни яхшилаш;
- қонунчилик талабларини, шу жумладан ваколатли органларнинг сўровларини бажариш.
4. Сақлаш ва ҳимоя
4.1. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 27¹-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақланади ва қайта ишланади.
4.2. Пароллар ва тасдиқлаш кодлари фақат хеш кўринишида сақланади; уланишлар HTTPS орқали шифрланади; маълумотлар базасига кириш ҳуқуқи чекланган; ҳар куни захира нусха олинади.
4.3. Сақлаш муддатлари: ҳисоб маълумотлари - ҳисоб ўчирилгунча ва ундан кейин қонунчиликда талаб қилинган муддат; кликларнинг батафсил ёзувлари - созламаларда белгиланган ойлар (стандарт 12 ой), умумлаштирилган статистика - ҳисоб амал қилгунча; тўлов ҳужжатлари - бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддат; техник логлар - 90 кунгача.
5. Учинчи шахсларга бериш
5.1. Маълумотлар сотилмайди. Улар фақат хизмат кўрсатиш учун зарур ҳажмда қуйидагиларга берилиши мумкин: e-mail хатларни етказиш провайдери, SMS-шлюз, Telegram (фойдаланувчи ботни улаган бўлса), Paynet (тўловни текшириш), хостинқ провайдери.
5.2. E-mail ва Telegram хабарлари Ўзбекистондан ташқаридаги серверлар орқали ўтиши мумкин; бунда фақат хабарнинг ўзи (манзил ва матн) узатилади. Фойдаланувчи бунга ушбу Сиёсатни қабул қилиш орқали розилик беради.
5.3. Қонунда назарда тутилган ҳолларда маълумотлар ваколатли давлат органларига уларнинг асосли сўровига кўра берилади.
6. Соокие файллари
Сайт фақат зарур cookie файлларидан фойдаланади: сессия, CSRF ҳимояси, «мени эслаб қол» ва тил танлови. Реклама ва кузатув cookie’лари ишлатилмайди.
7. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари
Қонунга мувофиқ фойдаланувчи:
- ўз маълумотлари ва уларни қайта ишлаш ҳақида ахборот олиш;
- маълумотларни аниқлаштириш, ўзгартириш (кабинетнинг «Созламалар» бўлимида) ёки ўчириш;
- розиликни қайтариб олиш (бунда ҳисоб ўчирилади ва хизматлар кўрсатилмайди);
- Оператор ҳаракатлари устидан ваколатли органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Мурожаатлар info@qd.uz манзилига юборилади ва қонунда белгиланган муддатда, аммо 10 иш кунидан кечиктирмай кўриб чиқилади.
8. Якуний қоидалар
8.1. Сиёсат ўзгарса, янги таҳрир сайтда эълон қилинади ва фойдаланувчидан қайта розилик сўралади; розилик берилмагунича кабинет функсиялари вақтинча ёпилади.
8.2. Оператор билан алоқа: info@qd.uz, +99877-273-99-77.
Сайтда хато топдингизми? Матнни белгиланг ва Ctrl+I (macOS: ⌘+I) тугмаларини босинг - хабар бизга етиб келади.